date
views 3 024

Перес: "Модрични сотиб олиш мумкин, фақат 750 млн еврога"

Перес: "Модрични сотиб олиш мумкин, фақат 750 млн еврога"
"Реал" президенти Флорентино Перес клуб ярим ҳимоячи Лука Модрич жамоани тарк этиши ҳақидаги гапларга чек қўйди.
Жамоа раҳбарияти ҳам, футболчи ва унинг вакиллари ҳам 32 ёшли ярим ҳимоячи Мадридни тарк этиши борасидаги гап-сўзларни рад этишди.

"Реал" хорватиялик трансфери борасидаги таклифларни кўриб ҳам чиқмайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи хизматларига Миланнинг "Интер" клуби жиддий қизиқаётгани хабар қилинганди.

"Модрични сотиб олишнинг ягона йўли – шартномада белгиланган 750 миллион еврони тўлаш", – қайд этади Перес.

Футболчи ҳам Мадридда барчасидан қаноатланмоқда. Яқин кунларда у машғулотларга қайтади ва Европа Суперкубоги учун "Атлетико"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Перес: "Модрични сотиб олиш мумкин, фақат 750 млн еврога"