12:55 / 04.08.2018
3 594

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди
Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди. Футболчилар Тошкент Темирйўллари Муҳандислик Институти майдонида машғулотлар ўтказишмоқда.

Йиғин 9 август кунига қадар давом этади. Ана шу йиғиндан кейин мураббийлар штаби Осиё ўйинларига борадиган якуний таркиб борасида бир тўхтамга келади. Ўша пайтда жисмоний ва функционал жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлган футболчилар Осиё ўйинларининг якуний рўйхатига киритилади.

Тошкентдаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев “Насаф”
Раҳим Давронов “Машъал”

Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия
Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи”
Шароф Муҳиддинов “Насаф”

Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров “Нефтчи”
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”

Ушбу йиғинга “Насаф” вакили Азиз Ғаниев ҳам жалб қилинганди. Аммо терма жамоамиз ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Осиё ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди. Азиз Ғаниевга мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди