21:12 / 04.08.2018
4 155

Даврон Файзиев: Эктор Купер – бу “романтик футбол” (+видео)

Даврон Файзиев: Эктор Купер – бу “романтик футбол” (+видео)
Бир неча кун олдин ЎФА расмий сайтида Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини қўлга олиши борасида маълум қилинди. Ушбу хабардан олдин ва кейин ОАВда мутахассис билан боғлиқ турли хил статистикалар пайдо бўлди. Лекин Купернинг услуби борасида айтарли маълумотлар берилмаган.

“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг бир неча ой олдинги сонида Даврон Файзиев айнан Эктор Купернинг услуби борасида фикр юритганди.

Қуйида таниқли шарҳловчи, “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг бошловчиларидан бири Даврон Файзиевнинг миллий терма жамоамизнинг янги устози борасида билдирган фикрлари билан танишишингиз мумкин:

- Купер жамоаларининг услуби ҳимояни ушлаб, қарши ҳужумда рангбаранглик кўрсатади. Улар майдонда рақибга жой бермайди, прессинг қилади, доим ҳаракатда.

Эктор Купер “Валенсия”да мураббийлик қилган пайтида “романтик футбол” деган ибора пайдо бўлганди. Бу “Валенсия” клубига нисбатан ишлатилган.

Ушбу иборанинг бешафқатроқ варианти - “Ливерпуль”. Клопп шогирдларини агар кимдир хафа қиладиган бўлса, қаттиқ жавоб бера олишади. “Валенсия” эса “Ливерпуль” каби қаттиққўл бўлмагани учун ҳам бир пайтлар ЕЧЛ финалида икки бор мағлубиятга учраган. Лекин ўз замонаси учун сюрприз клуб бўлиб Испанияда анча муваффақиятга эришган, - деди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: Эктор Купер – бу “романтик футбол” (+видео)