date
views 3 143

«Барселона» «Милан»га ҳам ютқазди (видео)

«Барселона» «Милан»га ҳам ютқазди (видео)
Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Милан» «Барселона» устидан ғалабага эришди. АҚШдаги Санта-Кларе шаҳридаги «Левайз» стадионида кечган учрашув италияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар якунида урилди. 93-дақиқада миланликлар ҳужумчиси Андре Сильва аниқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, «Милан» турнирдаги илк ғалабасини нишонлади, жамоа 3 ўйинда 4 очкони қўлга киритди. «Барселона» эса турнирни ғалабасиз якунлади. Биринчи ўйинда каталонлар «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни пенальтилар сериясида мағлуб этишганди, аммо регламент бўйича бу ғалаба жамоага фақат бир очко беради. Кейинги ўйинни Италиянинг бошқа бир клуби «Рома»га қарши ўтказган Эрнесто Вальверде шогирдлари 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

International Champions Cup

Милан Италия – Барселона Испания 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 90 Андре Силва.

Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес (Антонелли, 61), Калабрия (Абате, 61), Мусаккьо (Сапата, 79), Локателли (Маури, 61), Чалханоглу, Борини (Халилович, 62), Кессиэ, Сусо (Бонавентура, 79), Кутроне (Андре Силва, 61).
Барселона – Силлессен (тер Стеген, 46), Лангле, Марлон (Мингеса, 77), Миранда, Серджи Роберто, Артур, Рафинья (Абель Руис, 77), Малком, Нелсон Семеду, Мунир, Пако Алькасер (Пуч, 46).
Огоҳлантиришлар: Лангле (49), Чалханоглу (57), Кессиэ (66), Маури (72).
[media=https://youtu.be/1gtwFwdtxEI]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Милан»га ҳам ютқазди (видео)