08:30 / 06.08.2018
2 873

Одил Ҳамробеков ҳақида

Одил Ҳамробеков ҳақида
Ўзбек футболида амплуасини ўзгартирган футболчилар жуда кўп. Ким учундир бу фойдали бўлган, ким учундир эса йўқ. Айтайлик Темур Кападзе фаолиятини ҳужумда бошлаган, аммо таянч ярим ҳимоясида ўз ўрнига эга бўлди. Шерзод Каримов эса ҳужум ортида жуда катта умид уйғотган эди, аммо қанотга ўтдию, Олий лиганинг ўртамиёна футболчисига айланди, қолди.

"Насаф" футболчиси Одил Ҳамробековни эса биз таянч ярим ҳимоясидаги ўйини билан танидик. Айнан шу чизиқда у чемпионатнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Аммо "Насаф"да оғир кунлар бошланган эди, Одилнинг ҳам амплуаси ўзгаришига тўғри келди. Энди у марказий ҳимояда ҳам ўйнаяпти. Хўш, бу яхшими?

Футболчи универсал бўлгани жуда яхши. Бундай футболчи мураббий учун ҳақиқий топилма. Аммо бир гап, шахсий фикр, агар Одил марказий ҳимояда қолиб кетса, футболимиз учун катта йўқотиш бўларди. Нима учун? Чунки Ҳамробековда кўпчиликда бўлмаган бир иқтидор бор - узатмалар аниқлиги бўйича унга тенг келадигани юртимизда жуда кам. Бу эса ҳужумларни бошлашда жуда қўл келади. Бежизга Одил Ҳамробеков Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлмаган эди.

Шундай экан, бир қарорга келишимиз лозим - бизга яна бир ўртамиёна марказий ҳимоячи керакми ёки таянч ярим ҳимоясидаги етакчи?
Абдуллоҳ

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)