ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер маълум қилдики, 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш бўйича ижро қўмитаси унинг Қатар турнирга меҳмонлик қилишга лаёқатли эмаслиги ҳақидаги тавсияларини эътиборсиз қолдирганди.
Айни вақтда 82 ёшда бўлган швейцариялик собиқ амалдорнинг айтишича, Қатарнинг ғалабаси қонунга қарши келишувлар ва ижроий қўмита аъзоси Мишел Платинига ўтказилган сиёсий босимлар натижасидир.
2015 йилда коррупцион можаро туфайли футболдан умрбод четлатилган Йозеф Блаттер ўзининг Ma Vérité (Менинг ҳақиқатим) номли китобида ижроий қўмита аъзолари мундиал мезбонлигига даъвогар мамлакатларнинг ҳисоботларини очиб ўқимагани, чунки улар кимга овоз беришлари кераклиги олдиндан маълум бўлгани ҳақида ёзади.
«Агар биз бу ҳисоботларни синчиклаб ўргансак, жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилмаслиги кераклигини биламиз.
Мен Қатарнинг Франция авиациясига миллиардлаб евро киритиши ва «ПСЖ» клуби сотиб олиниши билан ЖЧ-2022 мезбонлиги қўлга киритилиши ўртасида боғлиқлик борми, йўқми, ундан кейин нима бўлган, буни билмайман ва билишни ҳам истамайман», – дея ёзади Блаттер ўз китобида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди