12:57 / 06.08.2018
3 902

«Реал» 250 миллион еврога ҳужумчи олмоқчи

«Реал» 250 миллион еврога ҳужумчи олмоқчи
«Реал» ҳужумчиси Флорентино Перес «Тоттенҳэм»дан Ҳарри Кейнни трансфер қилиш фикридан қайтмаган.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар клуби жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари учун 250 миллион евро беришга тайёр. Футболчининг ўзига эса 30 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинланиши мумкин.

Перес бундай таклифни Кейн ҳам, «Тоттенҳэм» ҳам рад эта олмайди, деб ҳисобламоқда.

Ўтган ҳафтада ушбу 25 ёшли форвард «Реал»га ўтишдан бош тортгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Кейн ўтган мавсумда жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 48 ўйинида майдонга тушиб, жами 41 гол урган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» 250 миллион еврога ҳужумчи олмоқчи