
Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга жўнаб кетади.
Сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил қилинади. Анжуман соат 11:00да пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳимиздан Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари ўрин олишган.
Футбол бўйича мусобақалар 14 август кунидан бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.