23:15 / 11.08.2018
3 499

«Бунёдкор» клуби сафарда «Насаф» устидан ғалаба қозонди

«Бунёдкор» клуби сафарда «Насаф» устидан ғалаба қозонди
Суперлиганинг 21-турида «Бунёдкор» клуби Қаршида «Насаф» меҳмони бўлишди. Учрашувда «Насаф» битта пенальтидан аниқ фойдалана олмади ва ўйинни бой бериб қўйди.

Биринчи голни меҳмонлар вакили Шаҳзод Нурматов 28-дақиқада киритди. Иккинчи бўлим 58-дақиқада Шароф Муҳитдинов «Бунёдкор» дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бу ерда Санжар Султонов тўпни қайтаришга эришди. 65-дақиқада Дилшод Жўрабоев боши билан зарба йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Амалга оширилмаган пенальти қаршиликларга салбий таъсир қилди ва Нурматов 81-дақиқада дубль қайд этиб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса Жавлон Иброҳимов йирик ҳисобни таъминлади. Ягона жавоб тўпи ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда Давлатов киритди.

Суперлига 21-тур

«Насаф» - «Бунёдкор» 1:4 (0:1, 1:3).

Голлар:
Шаҳзодбек Нурматов 28, - 0:1. Дилшод Жўраев 65, - 0:2. Шаҳзодбек Нурматов 81, - 0:3. Жавлон Иброҳимов 85, - 0:4. Бобурбек Давлатов 90+2, - 1:4.

“Насаф” - 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (18.Бобир Давлатов, 46), 9.Амиржон Сафаров, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 20.Ислом Кенжабоев (52.Шерзод Темиров, 72), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Акмал Мозговой, 92.Умарбек Эшмуродов.

“Бунёдкор” - 32.Суҳроб Султонов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жавлон Иброҳимов (с), 9.Шаҳзод Нурматов, 11.Мурод Тошматов (13.Санжар Қодирқулов, 52), 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 44.Миржамол Қосимов (15.Фарруҳ Икромов, 60), 77.Азиз Ҳайдаров (10.Абдулла Абдуллаев, 67).

Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов 53, Мақсуд Каримов 61

Четлатиш: Мақсуд Каримов 64

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» клуби сафарда «Насаф» устидан ғалаба қозонди