10:02 / 14.08.2018
3 796

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Маълумки, куз ойларида бир қатор ФИФА кунлари мавжуд. Мазкур кунлардан унумли фойдаланиш мақсадида, Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг бир қатор футбол ассоциациялар билан ўзаро имзолаган меморандумлари асосида, шунингдек, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа кўмаги ёрдамида Осиёнинг бир қатор терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00да бошланади.

Бундан ташқари, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.

Ҳозирда қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни юртимиздаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади