10:36 / 14.08.2018
2 464

«Барселона» – Испания Суперкубоги соҳиби

«Барселона» – Испания Суперкубоги соҳиби
Испания Суперкубогидан ўрин олган «Севилья» - «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Марокашда бўлиб ўтган ўйин каталонияликларнинг ғалабаси билан тугади.

9-дақиқада Пабло Сарабия «Севилья»ни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнггида Херард Пике мувозанатни тиклади.

78-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан сўнг Усмон Дембеле рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, «Барселона» ўз тарихида 13 марта Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Испания Суперкубоги

Севилья – Барселона 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар:
1:0 – 9 Сарабия, 1:1 – 42 Пике, 1:2 – 78 Дембеле.

Севилья – Вацлик, Кьер, Гомес, Меркадо (Бен-Йеддер, 85), Эскудеро, Банега, Меса, Сарабия (Алеиш Видаль, 71), Навас, Васкес, Муриэль (Андре Силва, 60).

Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Лангле, Бускетс, Рафинья (Ракитич, 46), Артур (Коутиньо, 53), Дембеле (Видаль, 86), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (16), Васкес (24), Меса (69), тер Стеген (90), Лангле (90), Алеиш Видаль (90).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)