
Жорий йилнинг 19 август куни Россиянинг Екатеринбург шаҳри яна бир йирик профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Мазкур бокс оқшомида 9 та профессионал жанг ўтказилиши режалаштирилган.
Уларнинг учтасида 3 нафар ҳамюртимиз – Равшанбек Умурзоқов (4-0-0), Сардор Музаффаров (2-1-0) ва Жалолиддин Ўктамов (2-1-0) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Равшанбекка бу тўқнашувда филиппинлик тажрибали Эден Сонсона (36-8-2) рақиблик қилса, Сардор россиялик енгилмас боксчи Мурад Рабаданов (3-0-0) билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
Вакилларимиз иштирокидаги учинчи жангда эса Жалолиддин Ўктамов камерунлик Даниэл Негатга (1-18-0) қарши рингга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар