Эктор Купер Жакартадаги олимпиячиларни кузатиб бормоқда

  • 17 август 2018, 08:02
  • 2 199
  • Спорт
  • Эктор Купер Жакартадаги олимпиячиларни кузатиб бормоқда
    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купернинг ёрдамчиларидан бири, жисмоний тайёргарлик бўйича ассистент Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф айни вақтда Ўзбекистон олимпия термаси билан Индонезияда бўлиб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон делегациясидаги манба «Kun.uz» мухирига хабар берган.

    «Купернинг ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз ҳам биз билан. У 12 август куни Мисрдан учиб келган, ўтган иккита ўйинни, ўйиндан олдинги машғулотларни ҳам тўлиқ кузатиб, Куперга маълумотлар етказмоқда. Ким қанақа ўйнаётганини, қанақа ҳаракатланаётганини. Ўйиндан кейин футболчиларнинг тикланиш жараёнини кузатмоқда. Купер эса уёқдан ўз изоҳларини бериб бормоқда, ким қаерда қандай хатога йўл қўяётганини кўрсатиб бермоқда.

    Маҳмуд Фаёзнинг компьютерида олимпиячилар таркибидаги барча футболчилар ҳақида батафсил маълумотлар бор.

    22 августда Тошкентда асосий терма жамоанинг йиғини бошланади. Олимпия терма жамоасидан ҳам бир неча футболчи асосий терма жамоага чақирилади. Мураббийлар фаол ишлашмоқда», деган манба.

    Таниқли аргентиналик мутахассис Эктор Купер 6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. У билан 3 йиллик шартнома тузилган, агар терма жамоа ЖЧ-2022 турнирига йўлланма олса, шартнома яна бир йил муддатга узайтирилади.

    Купер 56 ёшли ватандоши Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу, шунингдек, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф билан бирга иш бошлаган.

    Унинг терма жамоа билан илк йиғини 22 августдан 1 сентябрга қадар ўтказилади.

    Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни Сурия билан, 13 октябрь куни КХДР, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Бу ўйинлар Тошкентдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Ҳозирда қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни эронликлар ҳам Тошкентга келиши мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Эктор Купер Жакартадаги олимпиячиларни кузатиб бормоқда