11:36 / 17.08.2018
1 826

Роналду ва Месси бир-бирисиз қандай курашади?

Роналду ва Месси бир-бирисиз қандай курашади?
Барчасини қўшиб ҳисобласак, Месси Роналдуга қарши 35 ўйин ўйнаб шундан 16 тасида устун келган. “Ювентус”нинг янги юлдузи эса фақатгина 10 учрашувда ғоли чиққан.
Португалиялик юлдуз аргентиналик ҳамкасби уни рухлантириб турганини тасдиқлади ва унинг Италияга кўчиб ўтиши келажакдаги фаолиятига қандай таъсир ўтказиши номаълум. Замонавий футболнинг икки ажралмас суперюлдузлари қандай қилиб рақобатчилик қилишади?

Узоқ вақтдан бери Испания ва Европа доирасида Лионель Месси – Криштиану Роналду қарама-қаршилигининг гувоҳи бўлиб келдик. Бироқ янги мавсумда улар иштирокидаги “Эл Классико”нинг шоҳиди бўла олмаймиз. Бу ҳақиқий мухлислар, тасодифий мухлислар ёки футболга қизиқмайдиганлар учун ҳам эътиборга молик бўлди.

Роналду унинг асосий рақобатчиси уни янги марраларни забт этиш сари олға ундаганини тан олди. У 2015-йилги хужжатли фильмда “Мен уни рақиб сифатида эмас балки шахс сифатида кўраман. Мен уни мени янада кучлироқ қиладиган футболчи, ўз навбатида мен ҳам уни кучлироқ қиламан.” – деганди португалиялик юлдуз.

Месси эса аксинча бу масала ҳақида кам гапиради. Бу унинг “Барселона” тизимида тарбия топганининг натижаси бўлса керак. “Ла Масия”да “Барса” тарбияланувчиларга жамоавийликни уқтиради.

Бу икковлон сўнгги ўн йилликда Испанияни дунёнинг энг жозибадор чемпионатига айлантирди. Бундан ташқари улар ўз клубларининг замонавий супер клуб мақомига эришишларида катта ҳисса қўшган муҳим фигураларга айланди.

Қарама-қарши дуелларда албатта Месси ва “Барселона” кучлироқ бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Месси ва Роналду Ла Лигада ўзаро 18 марта тўқнаш келган бўлса, шундан ўнтасида Мессининг қўли баланд келган. Роналду эса 4 сида ғолиб чиққан. Аргентиналик футболчи ушбу баҳсларда 12 гол киритган бўлса, Роналдунинг кўрсаткичи 9 тани ташкил қилади.

Барчасини қўшиб ҳисобласак, Месси Роналдуга қарши 35 ўйин ўйнаб шундан 16 тасида устун келган. “Ювентус”нинг янги юлдузи эса фақатгина 10 учрашувда ғоли чиққан.

“Барса” сўнгги ўн йилликда сўзсиз кучлироқ ва барқарор жамоа ҳисобланади. Улар уй учрашувларининг кўпида қўли баланд келган.

Роналду ҳам ўз навбатида футболда номи қолдирди. У “Реал Мадрид” сўнгги йилларда тўрт бора Чемпионлар Лигасини ютган вақт ичида ушбу мусобақада 121 гол уришга эришган.

Унинг қитъа биринчилигида терма жамоаси билан ғолиб чиқиши, “Олтин тўп” учун курашда 4-1 ҳисобини йўққа чиқариши Мессидан ўйин борасида анча ўзиб кетганини исботлайди. Афсуски, Роналду ва Мессининг юқори савиядаги рақобати ўз ниҳоясига етди.

“Реал” ва “Барса” хоҳ Испания чемпионати, хоҳ Испания Суперкбоги бўлсин, ёки Чемпионлар Лигаси бўладими, Роналду ва Месси доим олдинда ва марказий футболчилар бўларди.

Аммо биз ўрганиб қолган ушбу ғоя ўз якунига етди. “Эл Классико”даги рақобат ўз аҳамиятини йўқотмайди, албатта, бироқ у энди олдингидек бўлмайди.

Мессининг “Барселона”си ва Роналдунинг “Реал”и бизга барчасини берди, энг катта армон шуки улар бизга Чемпионлар Лигаси финалини тақдим эта олмади.

Шубҳасиз, “Эл Классико”нинг аҳамияти Гвардиола ва Моуриньо клубдан кетганларидан кейиноқ ўз аҳамиятини бироз йўқотган эди. У бутунлай обрўйини йўқотмаслигига Роналду ва Мессининг борлиги эди. Бу энди қайта умуман рўй бермайди. Ким билади, балки бошқа чемпионатларда бўлсада, улар бир-бирига таъсир ўтказишда давом этар.
Эркинжон Ғайбуллаев

Манба: Sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)