12:53 / 17.08.2018
4 255

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолди. Шу сабабдан куз ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси пойтахтимизга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарди.

Шунингдек, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 13 октябрь куни Шимолий Корея, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.

Бундан ташқари, ЎФА Халқаро алоқалар бўлими томонидан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун яна бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади