15:05 / 17.08.2018
3 097

Шаҳрам Ғиёсовга бугунги жангида омад тилаймиз

Шаҳрам Ғиёсовга бугунги жангида омад тилаймиз
Профессионал рингда муваффақиятли фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ўзининг тўртинчи жангини 17 август куни (Тошкент вақти билан 18 август тонгда) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказади.

8 раунд қилиб белгиланган ушбу қарама-қаршиликда ҳамюртимизга Альберт Менса (31-6-1) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам бугунга қадар 3 жанг ўтказган ва уларнинг барчасида зафар қучган ва 2 тасини нокаут билан якунлаган. Сўнгги марта жорий йилнинг 14 июнида рингга чиқиб, мексикалик Даниэл Эчеверриани нокаутга учратган эди.

35 ёшли Менса эса 38та жангдан 31тасида ғалаба қозонган. Олтита жангида мағлубиятга учраган бўлса, битта жангни дуранг билан якунлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)