09:27 / 18.08.2018
2 819

Баҳром Ҳайдаров: "Қизил карточка ўйинга таъсир қилди"

Баҳром Ҳайдаров: "Қизил карточка ўйинга таъсир қилди"
Pepsi Суперлигаси 22-турида "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Водий дербиси ҳар доим кескин курашлар остида ўтиб келган. Бугун ҳам шундай бўлди. Бошида бироз ташаббусга эга бўлдик. Кейин ёш футболчиларимизга қандайдир тажриба етишмадими, бироз устунликни бериб қўйдик. Бугун шогирдларимиз майдонда борларини бериб ўйнашди.

Рақибимизнинг қизил карточка олгани ўйинга ўз таъсири ўтказди. Дарвозабонимизнинг пенальтини олиб чиққани ҳам руҳий далда бўлди. Омад бугун биз томонда бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам ўйинга яхши киришиб кетишди. Умуман бугун барча футболчиларимнинг ўйинларига эътирозим йўқ. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Ҳайдаров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳром Ҳайдаров: "Қизил карточка ўйинга таъсир қилди"