10:14 / 18.08.2018
2 255

Андрей Шипилов: "АГМКга қарши ўйинга бир ҳафта тайёрландик"

Андрей Шипилов: "АГМКга қарши ўйинга бир ҳафта тайёрландик"
Pepsi Суперлигаси 22-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" (2:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар устози Андрей Шипилов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйин олдидан мусобақа жадвалидаги ўрнимиз бизни фақат ғалаба қозонишга ундарди. Шу сабабдан бутун ҳафта давомида ҳам тактик, ҳам руҳий жиҳатдан бугунги баҳсга пухта ҳозирлик олиб боришга уриндик. Рақибнинг ҳам кучини яхши билардик.

Асосан ўйин тизгинини қўлга олишга уриндик. Қарши ҳужумларда рақибни яхши жазолай олдик. Кескин курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Якунда ўйинни ўз фойдамизга ҳал этиб, хақли равишда кучли олтиликдан жой олдик", - деб Шипиловнинг сўзларин келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)