date
views 3 751

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимда "Сўғдиёна" нозик жиҳатларимиздан фойдаланди"

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимда "Сўғдиёна" нозик жиҳатларимиздан фойдаланди"
"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 22-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Икки ҳил бўлимни кузатдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Рақиблар нозик жойларимиз бўлган стандарт вазиятлардан голлар уришди. Иккинчи таймда эса шогирдларим мен кутган ўйинни намойиш қилишди. Баҳсни ютиб кетишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлим мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Дуранг икки жамоа учун ҳам яхши натижа бўлди.

Руҳий тайёгарлик? Ўзига яраша таъсир қилади. Кимдур буни тушуниши мумкин, кимдур эса жадвалга қарайди. Иссиқ-совуққа қараб дейишадику. Шунга қарамасдан, иккинчи бўлимда ғалаба учун ўйнаганимиз кўринди", - деди Қосимов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимда "Сўғдиёна" нозик жиҳатларимиздан фойдаланди"