06:30 / 22.08.2018
4 243

Осиё ўйинлари. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди

Осиё ўйинлари. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди
Бугун, 21 август куни Осиё ўйинларининг учинчи кун мусобақалари бўлиб ўтди. Унда бир қатор спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Кун якунларига кўра уч нафар спортчимиз совриндорлар қаторидан ўрин олишди.

Оғир атлетиканинг -62кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Адҳамжон Эргашев мусобақа якунига кўра умумий ҳисобда 298 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали соҳибига айланди.

Таэквондо беллашувларида +67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Светлана Осипова Эрон ҳамда Комбоджа вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган баҳсда эса у қозоғистонлик Дениз Канеселга ютқазиб қўйди ва бронза медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса +80кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дмитрий Шокин Ҳиндистон ҳамда Иордания спортчиларини мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Олтин медаль учун кечган жангда эса афсуски эронлик Сайид Ражабига имкониятни бой берди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг XVIII Осиё ўйинларидаги медаллари сони 10тага етди. Учинчи кун якунларига кўра ватанимиз спортчилари 1та олтин, 3та кумуш ва 6та бронза медалларини қўлга киритишган.

Манба: www.olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди