18:43 / 22.08.2018
2 010

Роналдунинг Италия футболига таъсири?

Роналдунинг Италия футболига таъсири?
Deportes & Finanzas га кўра июл ойида YouTube да кўришлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олган. Бундан бир ой олдин 3.07 миллион марта томоша қилинган клубнинг кўрсаткичи июл ойида 36.3 миллионтагача ошган.

Португалиялик суперюлдуз А Серияга эндигина келиб қўшилганига қарамай Италия футболига катта таъсир кўрсата бошлаган. Қуйида унинг “кекса синьора”га ва умуман Италия футболига таъсирини мушоҳада қиламиз.

“Криштиану Роналду эффекти” бўлмоқдами деган саволга Италиянинг ҳар бир бурчагидагилар “ҳа” дея жавоб қайтариши аниқ. Бу ҳам ҳақиқий, ҳам виртуал ҳаётда рўй бермоқда.

Сиз кўчаларда Криштиану Роналду исми туширилган болакайларга кўзингиз тушади. Ёки ТВ ни ёқсангиз “Аср трансфери” деган рекламаларга кўзингиз тушади.

Ярим оролнинг ҳар бир шаҳри газеталарининг бош муқовасида унинг суратини кўрасиз. “Роналду эффекти” ижтиомий тармоқларни ва кийим дўконларини эгаллаб олган.

Шунинг учун ҳам “Ювентус” июль ойи бошида 33 ёшли юлдуз трансфери учун 100 миллион евро тўлаганди.

Шу йилнинг баҳорида португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш “Ювентус”ни мижози Туринга кўчиб ўтишни истаётганини айтганида “бьянконерилар” буни ўйлаб ҳам ўтирмасдан ҳаракатга кўчган эди.

Клуб президенти Андреа Аньелли, клуб ижрочи директори Беппе Маротта ва бошқа қолган директорлар ушбу трансфернинг молиявий томонларини синчиклаб ўрганиб чиқишди ва 341 миллион еврога баҳолашди. Кейинги мавсумда 34 ёшни қарши оладиган футболчини жамоага олиб келиш анча қалтис иш ҳисобланади.

Якунда “кекса синьора” вакиллари Роналду трансферини спорт ва молиявий жиҳатдан истиқболли деб топди ва катта инвестиция қилишга киришди.

Шу йилнинг апрелида беш карра “Олтин тўп” соҳиби “Юве”ни таслим қилиб совриндан умидини узишга мажбур қилганди. Энди эса айнан ўзи 1996-йилдан бери ушалмас орзу бўлиб келаётган совринни эгаллаши учун туринликларга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Deloitte нинг эксперти Тимоти Бриджга кўра, “Юве” Роналдуни нафақат майдонда ёрдам бериши, балки ундан ташқарида ҳам фойда келтириши туфайли жалб қилган.

“Роналду трансферининг ортида икки муҳим фактор бор. Биринчиси у билан ўзларига зарур совринни ютиб олиш бўлса, кейингиси майдондаги кўрсаткичларини яхшилаб бир поғона юқорига кўтарилишдир. Улар 33 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасини ютишига ишонишади. Улар қаторасига етти йил А Серияни ютиб олишди. Энди Чемпионлар Лигасини ютиш даври келди. Улар Роналду бу борада ёрдам бера олишига ишонишади.”

“Шу билан бирга ҳозирги вақтда А Серия Премьер Лига клублари ёки Испаниянинг икки гранди билан беллаша олмайди. Ўйлайманки, Роналдунинг олиб келиниши “Юве”нинг халқаро стратегиясининг бир қисми бўлади.

“Ушбу трансфер “Ювентус”ни дунёдаги мухлислар ва истиқболли тижорий ҳамкорлар ўртасида жозибадор клубга айлантиради.

“Роналду ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, агарда энг зўри бўлмаса ва бу ишонч бағишлайди. Шу билан бирга у жаҳон футболининг кўзга кўринган вакили ва тижорий фойда келтиришда янгидан-янги имкониятларни очиб беради. Бу билан “Юве” “Барселона”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” каби суперклубга айланади.”

“Футболда эскидан қолган ибора бор: “Ҳеч ким клубдан муҳимроқ эмас”. Ижтимоий тармоқ нуқтаи назаридан Роналду “Ювентус”дан муҳимроқ.”

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби Италияга ўтишидан олдин Твиттер, Фейсбук ва Инстаграмда жами 334.9 миллион обуначиларига эга эди. Бу кўрсаткич “Юве”да атиги 55.1 миллионтани ташкил қиларди. Роналдунинг келиши бу рақамларга яна олти миллионтага ошишига олиб келди.

Deportes & Finanzas га кўра июл ойида YouTube да кўришлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олган. Бундан бир ой олдин 3.07 миллион марта томоша қилинган клубнинг кўрсаткичи июл ойида 36.3 миллионтагача ошган.

Роналду шунингдек либослар сотуви орқали трансферини бир мунча оқлаши мумкин. Албатта, клуб либослар сотувидан тушган барча пулни ўзига оломайди. Туринликлар 20-25 % орасида фойдани олиши мумкин. Қолган барча фойда Аdidas фирмасини бойитади.

Хуллас, “Роналду таъсири” бўй кўрсата бошлаган. Унинг келиши А Сериянинг ўз ҳудуди чегарасидан чиқиб халқаро майдонни эгаллаш сари қадам босмоқда. Бу биринчи навбатда “Ювентус”га ва А Сериянинг қолган вакилларига қайта ҳукмронликнинг даври келганини англатади.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)