Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинлари нимчорак финалида Ҳонгконгга қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
«Кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалабага ҳақли эдик. Ўйинни илк дақиқалариданоқ назорат қилдик ва ўйин давомида устунликни бой бермадик.
Олтин медал сари яна бир қадам ташладик. Бундан буёғига осон рақиб бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз»
Гуруҳ босқичида Бангладеш, Таиланд ва Қатар олимпиячиларига қарши ўйинларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жами 10 гол урди ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Ҳонгконгга қарши ўйиндан кейин бу кўрсаткич 13:0 кўринишига келди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда Жанубий Корея—Эрон жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди