
Индонезия пойтахти Жакартада давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс беллашувларига бугун, 24 август куни старт берилади.
Бокс беллашувларининг илк кунги жангларида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Бу боксчилар ўз иштирокларини саралаш баҳсларидан бошлайди.
+69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Ботуров биринчи жангини мўғилистонлик Отганбаяр Бямба-Эрденега қарши ўтказади.
Вакилимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда Ёдгорой Мирзаева -57 кг вазнда Хитой Тайпейи вакили Хсиаовен Хуангни синовдан ўтказади.
Индонезия ПойтахтиЖакарта ОйинлариБокс БеллашувлариБобо-Усмон БотуровОтганбаяр Бямба-ЭрденеЁдгорой МирзаеваХитой ТайпейиХсиаовен ХуангВазирлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар