17:59 / 27.08.2018
4 103

Осиё ўйинлари. Оғир атлетикада яна бир медал қўлга киритилди

Осиё ўйинлари. Оғир атлетикада яна бир медал қўлга киритилди
Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

+105 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Олтин ва кумуш медаллар Эрон вакилларига кетди, Беҳдад Салимикордасиаби 461 кг (208+253), Сайид Алиҳусайний эса 456 кг (208+248) натижа кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни -105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллаган ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйганди.

Шу куни -75 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадой Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), кумуш медал соҳибасига айланганди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 29тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 12 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Оғир атлетикада яна бир медал қўлга киритилди