16:43 / 27.08.2018
3 617

Ўзбекистон қўшимча таймларда Жанубий Кореядан енгилди ёхуд хатолар қимматга тушди

Ўзбекистон қўшимча таймларда Жанубий Кореядан енгилди ёхуд хатолар қимматга тушди
Бугун Осиё ўйинлари футбол баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви ўтказилди.

Беллашувда дастлаб кореяликлар марказдан бошланган ҳужумни самарали якунлашди. Хванг Уи Жо жарима майдони ичида Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига тўп йўллади. Шу тариқа, вакилларимизнинг “қуруқ” ўйинлар серияси барҳам топди.

Орадан бир қанча вақт ўтган ҳаводаги тўп учун курашда рақибдан устун келган Достонбек Ҳамдамов икки рақибни алдаб, Жалолиддин Машариповга ташлаб берди. Машарипов эса қийинчиликсиз гол урди.

Ҳисобдаги мувозанат тенглашганидан сўнг Жанубий Корея вакиллари босимни оширишди. Аммо ҳа деганда ҳам уларнинг ҳаракатлари қовушавермади.

35-дақиқада Достонбек Турсуновнинг хатосидан сўнг яна ўша Хванг Уи Жо вакилларимизни “ранжитди”. Бу сафар ҳужумчи узоқ масофадан посбонимизни ожиз қолдирди.

Иккинчи таймда шиддатни оширган терма жамоамиз, 53-дақиқада мақсадига эришди. Икром Алибоев рақиб дарвозабони майдончасида посбоннинг оёқлари орасидан тўпни тўрга йўллади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Икром дублни расмийлаштирди. У узоқ масофадан тепган тўп йўл-йўлакай кореялик футболчига тегиб, дарвозага бориб тушди.

75-дақиқа ўтиб бораётган Акрамжон Комилов тўпни тепиб юбориш жараёнида хатога йўқ қўйди. Натижада, икки бор дарвозамизга йўл топган Хванг Уи Жо хет-трик қайд этди.

Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугагач, ҳакам қўшимча таймларга мурожаат қилди.

Экстра таймларда Икром Алибоев асабларини жиловлай олмади ва рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган рефери иккинчи таймда огоҳлантирилган Алибоевни 101-дақиқада майдондан четлатди.

Беллашув охирлаб бораётганда Рустамжон Ашурматов рақиб футболчисини жарима майдони ичида қўлидан тортиб, ушлаб қолди. Белгиланган пенальтидан Хванг Хи Чан унимли фойдаланиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4

Голлар:
Хванг Уи Жо 5, 35, 75, Жалолиддин Машарипов 17, Икром Алибоев 53, Хванг Хюн Су автогол 57, Хванг Хи Чан 118

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Акрамжон Комилов, Рустамжон Ашурматов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Икром Алибоев, Одилжон Ҳамробеков, Достонбек Ҳамдамов (Бобир Абдихолиқов, 68), Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов (Андрей Сидоров, 120+1), Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Нарзуллаев, 115).

Жанубий Корея: Сонг Бум Кеун, Хванг Хюн Су, Ким Мин Жаэ, Ким Жин Я, Ким Мун Хван, Сон Хон Мин, Хванг Ин Беом, На Санг Хо, Жанг Юн Хо, Ли Сонг Мо, Хванг Уи Жо.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустамжон Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ли Сонг Мо 94, Достонбек Турсунов 117, Хванг Хи Чан 119, Ли Жун Хо 120+3
Четлатиш: Икром Алибоев 101.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон қўшимча таймларда Жанубий Кореядан енгилди ёхуд хатолар қимматга тушди