
Фото: «Instagram»
«Пари Сен-Жермен» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга кўнди. «Life» ёзишича, бу ҳақда «Football Espana» портали «Twitter»даги расмий саҳифаси орқали хабар тарқатди.
Бразилиялик футболчи учун испанлар қарийб 300 миллион евро тўлашга рози.
Нашрнинг маълумотига кўра, бразилиялик билан келишув амалга ошиб бўлган: у 2019 йил ёзида мадридликлар сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.
«Пари Сен-Жермен» сафида Неймар 2017 йилдан бери тўп суряпти, бунгача у қаторасига тўрт йил «Барселона» шарафини ҳимоя қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар