21:14 / 28.08.2018
4 153

Бугун курашдаги барча олтинлар Ўзбекистонга тегди, рейтингда 2 поғона юқорига кўтарилдик

Бугун курашдаги барча олтинлар Ўзбекистонга тегди, рейтингда 2 поғона юқорига кўтарилдик
Осиё ўйинларида кураш жамоаси Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал олиб берди.

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида турнирга келган Гулнора Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарага қарши гиламга чиқди.

У рақиб устидан 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

Гулнора Сулаймонова финалгача индонезиялик Мая Сари Сембиринг, қозоғистонлик Акжўл Кайипхан ва мўғулистонлик Герелма Эрденетсогтни мағлубиятга учратганди.

Унинг финалдаги олтин медали Ўзбекистон жамоасининг тўққизинчи олтин медалига айланди. Бунгача кураш жамоасидан -66 кг вазн тоифасида Маъруф Ғайбуллоев ҳамда +90 кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов олтин медал олганди.

-66 кг вазн тоифасида финалда Ғайбуллоевга қарши курашган Руслан Бўриев кумуш медал билан кифояланди. +90 кг вазн тоифасида ярим финалда эронлик рақибига ютқазган Нурбек Тўраев ҳамда -52 вазн тоифасида ярим финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарага мағлуб бўлган Ойсулув Абдумажидова эса бронза медаллар билан кифояланишди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида умумий рейтингда 38 медал билан (9-15-14) Таиландни (9-10-33) ҳам қувиб ўтиб, тўққизинчи ўринга жойлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун курашдаги барча олтинлар Ўзбекистонга тегди, рейтингда 2 поғона юқорига кўтарилдик