01:13 / 30.08.2018
4 026

Таиландлик боксчи енгилмас Мэйвэзер рекордини ортда қолдирди

Таиландлик боксчи енгилмас Мэйвэзер рекордини ортда қолдирди
Таиландлик боксчи Ваенхонг Менайотин профессионал рингда бирорта мағлубиятга учрамай, 51-ғалабасини қўлга киритди. 32 ёшли спортчи бу борада америкалик боксчи Флойд Мэйвэзернинг рекордини янгилади.

Менайотин 29 августда филиппинлик Педро Тадурана мағлуб қилиб, 47,62 кггача вазн тоифасида WBC чемпионлик камарини ҳимоя қила олди.

Менайотиннинг ҳисобида 51 та жангдан 51 та ғалаба бор. Америкалик эса фаолиятида 50 та жангдан 50 тасида зафар қучиб, ҳамюрти Рокки Марчианонинг мағлубиятсиз жанглар бўйича рекордини янгилаганди. Марчиано 1940 йилдан 1950-йилларгача бўлган давр ичида кетма-кет 49 та ғалабани қўлга киритган.

Менайотин 2014 йил ноябрда WBC чемпиони камарини ютган. Боксчи барча жангларини она ватани – Таиландда ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Таиландлик боксчи енгилмас Мэйвэзер рекордини ортда қолдирди