11:28 / 31.08.2018
3 132

ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхшилар эълон қилинди

ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхшилар эълон қилинди
«Реал» дарвозабони Кейлор Навас Чемпионлар лигасининг 2017/18 йилги мавсумининг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди. У ЕЧЛнинг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими вақтида мукофот билан тақдирланди.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун «Ливерпуль» дарвозабони, ўтган мавсумда «Рома» дарвозасини қўриқлаган Алисон Бекер ҳамда «ПСЖ» дарвозабони, ўтган мавсумда «Ювентус» сафида ЕЧЛ ўйинларида қатнашган Жанлуижи Буффон ҳам даъвогар эди.

Навас «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди. Коста-Рикалик дарвозабон турнир доирасида 11 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол ўтказган ва 29 марта сейв амалга ошириб, жамоани муқаррар голлардан сақлаган.

Навас «Реал»га 2014 йили «Леванте»дан ўтганди. У мадридликлар клуби билан қаторасига 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, бир марта Испания чемпиони, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди.

Қуръа ташлаш маросими давомида ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхши ҳимоячи номи ҳам эълон қилинди.

Бу мукофотга «Реал»нинг 3 аъзоси - жамоа сардори Серхио Рамос ҳамда Марсело ва Рафаэль Варан даъвогар эди. Учликдан Серхио Рамос энг кучлироғи деб топилди.

Рамос Мадрид жамоаси билан ЕЧЛнинг ўтган мавсумида 11 ўйинда майдонга тушганди.

Рамос «Реал»га 2005 йили «Леванте»дан ўтганди. Ўтган вақт мобайнида у мадридликлар билан 4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлди, шунча марта Испания чемпионига айланди, икки марта мамлакат Кубогини, 3 мартадан Испания Суперкубоги ва УЕФА Супрекубогини қўлга киритди.

«Реал»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумидаги энг яхши яримҳимоячи сифатида эътироф этилди.

Ушбу мукофотга Модричнинг жамоадоши Тони Кроос ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳам даъвогарлик қилганди.

Ўтган мавсумда «Реал» билан чемпион бўлган, шу ёзда «Ювентус»га ўтган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ЕЧЛнинг 2017/18 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу мукофотга «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам даъвогарлик қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхшилар эълон қилинди