
Фото: Kun.uz
Осиё ўйинларида бокс мусобақаларининг ярим финал жанглари давом этмоқда. Ўзбекистонлик яна бир боксчи финал йўлланмасини ҳал қилди.
-60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов таиландлик Жунтронг Ружакранга имконият қолдирмади - 5:0 (29:28, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).
Энди у финалда мўғулистонлик Эрденебат Цендбаттарга қарши жанг қилади. У Хитой вакилини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.
Финал жанглари 1 сентябрь куни ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар