date

Осиё ўйинлари. Бобоусмон Батуров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди

Осиё ўйинлари. Бобоусмон Батуров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди
Индонезияда давом этаётган XVIII Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафани ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров таиландлик Арде Сайломга қарши рингга чиқди.

Мазкур беллашувда ҳакамлар Батуровнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, 23 ёшли боксчимиз ҳам финалга йўл олишди.

Олтин медал учун кечадиган жангда ҳамюртимизга қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасуловлар ҳам финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Бобоусмон Батуров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди