08:58 / 02.09.2018
3 734

Златко Далич Роналдуни ёмон кўришини айтди

Златко Далич Роналдуни ёмон кўришини айтди
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдуни эгоист деб атади.

“Лука УЕФАнинг совринини қўлга киритгани учун Роналду ушбу маросимга келмади. Унинг бу ҳаракатлари менинг гапирган гапларимга ҳам арзимайди.

Бу ҳолат менинг у ҳақдаги қуйидаги фикрларим тўғри эканлигини исботлайди: “Роналду - эгоист ва мен уни ҳеч қачон ўз жамоамда кўришни истамасдим”.

У қуйидагича фикрлайдиган футболчилар тоифасидан: “Ютамизми, ютқазамизми бу аҳамиятсиз. Муҳими мен гол урдим”, - дейди Далич.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Златко Далич Роналдуни ёмон кўришини айтди