
Англия чемпионатининг 4-турида «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда манкунианликлар Лукакунинг дубли эвазига ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Ромелу Лукаку 27-дақиқада ҳисобни очди. Бўлим тугашига 1 дақиқа қолганида эса бельгиялик ҳужумчи дубль қайд этиб. Иккинчи бўлимда ҳам қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Поль Погба 69-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. 71-дақиқада Маркус Решфордга қизил карточка кўрсатилди ва манкунианликлар бир киши кам бўлиб қолди. Бундан мезбонлар унумли фойдалана олишмади ва ҳисоб ўзгармай қолди.
«Манчестер Юнайтед» ушбу ғалабадан кейин 6 очко билан мусобақада 10-поғонани банд қилиб турибди, «Бёрнли» эса ғалабасиз сериясини давом эттирмоқда.
Англия чемпионати 4-тур
«Бернли» – «Манчестер Юнайтед» 0:2 (2:0, 0:0)
Голлар: 0:1 – 27 Лукаку, 0:2 – 44 Лукаку.
«Бернли» – Харт, Тарковски, Тэйлор, Бардсли, Ми, Леннон, Вествуд, Корк, Хендрик (Воукс, 58), Макнил (Барнс, 80), Вуд (Выдра, 84).
«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Валенсия, Линделеф, Погба (Байи, 90), Матич, Лингард (Эррера, 76), Феллайни, Санчес (Рэшфорд, 61), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Санчес (18), Макнил (52), Бардсли (71), Лукаку (74), Шоу (74).
Четлатиш: Рэшфорд (71).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг