09:55 / 03.09.2018
3 225

Олимпиада учун ким курашиши керак? Хайдаровми ёки Купер?

Олимпиада учун ким курашиши керак? Хайдаровми ёки Купер?
Ниҳоят Осиё ўйинлари ҳам якунига етди. Бу мусобақа ўзбек спорти тарихида қолади. Ҳали ҳеч қачон вакилларимиз бу қадар кўп олтин медал қўлга киритмаган эдилар. Аммо шу билан бирга айтамиз, футболнинг ашаддий ишқибози учун Индонезия мусобақаси барибир аламли хотира бўлиб қолади. Ўша, биздан кучсиз кўринган Жанубий Корея чемпион бўлди. Бундан ортиқ алам бўладими?

Аммо энди Осиё ўйинлари тарихга айланди. Бу ёғига Токио-2020 ҳақида ўйлашимиз лозим. Бизда тарихда илк бора Олимпиадада иштирок этиш учун яхши имконият бор. Хўш, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Олимпиада саралашига ким тайёрлаши лозим? Ёшлар билан Осиёда чемпион бўлган Равшан Ҳайдаровми ёки ўзбек футболини кўтариш учун келган Эктор Куперми?

Саволга жавоб қисқа - иккиси ҳам керак эмас! Ҳайдаров ёшлар терма жамоаси билан Осиёда тенгсиз бўлгандир, аммо Осиё ўйинларидаги ишидан сўнг айтамизки - барибир Олимпиада масъулияти унга оғирлик қиларкан. Эктор Куперга келадиган бўлсак, қўйинглар, у ҳам ўз ишини қилсин. Охирги иккита Олимпиадани айнан МТЖ бош мураббийига ишонганимиз учун бой бердик. Аввал Вадим Абрамов, кейин Самвел Бабаян ҳамма жойни дабдала қилди. Шундай экан, уларнинг қисматини Эктор Куперга раво кўрамизми?!

Олимпия терма жамоасига келадиган бўлсак, менимча уни бошқаришга Ўзбекистонда бирор номзод бўлса, у ҳам Жасур Абдураимов бўлади. Бу мутахассис 1997 йилда туғилган футболчилардан яхши терма жамоа ташкил эта олган эди. Ҳозир ҳам бу ёшдаги ўйинчиларни у каби биладиган бошқа мутахассис йўқ. Шундай экан, яна қандай савол бўлиши мумкин?

Агар Жасур Абдураимов бўлмаса, у ҳолда тинчгина олимпиячиларимизга ҳам хориждан мураббий олиб келиш керак. Акс-ҳолда барчасини яна бошидан бошлашга тўғри келади...
Абдуллоҳ

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпиада учун ким курашиши керак? Хайдаровми ёки Купер?