date
views 4 199

Месси XXI аср рекордини ўрнатди

Месси XXI аср рекордини ўрнатди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Уэска»га (8:2) қарши ўйинда 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Натижада, аргентиналик 150 та голли узатмани амалга оширган XXI асрдаги илк футболчи бўлди.

31 ёшли Месси топ-5 лигаларнинг энг яхши ассистентлари рўйхатини бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда Сеск Фабрегас («Челси», 143), Месут Ўзил («Арсенал», 128), Криштиану Роналду («Ювентус», 122) ва Дани Алвес («ПСЖ», 110) бормоқда.

Месси Ла Лига ўйинларида энг кўп марта Луис Суарес голларига ҳаммуаллифлик қилган – 23. Ундан кейинги ўринни Педро Родригес (14), Самюэль Это’О (13), Неймар (12) ва Давид Вилья (10) эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси XXI аср рекордини ўрнатди