
Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида улоқ кўпкари баҳсларида Ўзбекистон кўпкари бўйича миллий терма жамоаси муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон кўпкари жамоаси 6 сентябрь куни турнирнинг асосий фаворити Қозоғистон кўпкари терма жамоаси билан баҳс ўтказиб, 5:4 ҳисобида ғалабага эришди.
Энди ўзбекистонлик улоқчилар финалда Қирғизистон терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Мезбонлар ярим финалда Россия термаси устидан йирик ҳисобда ғалабага эришган.
Қайд этиш керакки, Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланарди, Ўзбекистон жамоаси эса шу вақтгача ҳеч бир халқаро турнирда финал босқичига йўл олмаганди. Қозоғистон энди россияликлар билан учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.
Ўзбекистон кўпкари жамоаси 3 сентябрь куни Бошқирдистон Республикаси вакилларини 20:2 ҳисобида, 5 сентябрь Франция жамоасини 19:6 ҳисобида мағлуб этган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар