18:18 / 08.09.2018
2 479

Жон Терри фаолиятини «Спартак»да давом эттирадиган бўлди

Жон Терри фаолиятини «Спартак»да давом эттирадиган бўлди
Англиялик ҳимоячи Жон Терри тез орада Москванинг «Спартак» клуби аъзосига айланиши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида хабар беришича, бугун эрталаб футболчи Римдаги «Вилла Стюарт» клиникасида тиббий кўрикдан ўтган. Текширув хулосалари ижобий чиққан ва эндиликда томонлар бир йиллик меҳнат шартномасига имзо чекишади. Битим муддати икки томоннинг келишуви билан яна узайтирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Кеча Daily Mail нашри Терри билан интервьюни эълон қилган эди, унда футболчи Москва клубига ўтиши ҳақида оғиз очмаган. Аксинча, «Астон Вилла»га қайтиш эҳтимоли борлигига ишора қилган.

Жон Терри асосан «Челси» клуби ва Англия терма жамоасидаги фаолияти билан ном қозонган. 37 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини «кўклар» сафида АПЛнинг 19 та мавсумида иштирок этган. У ўтган мавсумни «Астон Вилла» таркибида ўтказиб, Чемпионшипда 32 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)