06:00 / 09.09.2018
3 695

Шерзод Насруллаев: "Бу нафақат бизнинг, балки ўзбек футболининг ғалабаси ҳамдир"

Шерзод Насруллаев: "Бу нафақат бизнинг, балки ўзбек футболининг ғалабаси ҳамдир"
Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиб мусобақа чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳимоячиси ва “Энг чиройли гол” соврини эгаси Шерзод Насруллаев Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати билан суҳбатлашиб, мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор мусобақа ташкилотчилари ва бизни қўллаб-қувватлаган барча футбол ишқибозларига раҳмат демоқчиман. Бу нафақат бизнинг балки ўзбек футболининг ғалабаси ҳамдир. Ўйинлар жуда ҳам яхши савияда ўтди. Барча рақиблар бизга кучли қаршилик кўрсатганларига қарамасдан биз ғолиб бўлишга эришдик. Бу терма жамоамизнинг юртимизга байрам туҳфаси бўлган бўлса ажаб эмас.

Ҳимоячи бўлишимга қарамасдан мен киритган тўп мусобақанинг “Энг чиройли гол” номинациясида ғолиб чиқди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим ва кейинги ўйинларда ҳам тўп киритиш иштиёқи кучайди. Сўзим охирида, бизга ишонч билдириб шу мусобақага юборгани учун халқимизга, футбол ихлосмандларига ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясига яна бир бор миннатдорчилик изҳор этаман", - деди Насруллаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шерзод Насруллаев: "Бу нафақат бизнинг, балки ўзбек футболининг ғалабаси ҳамдир"