16:49 / 10.09.2018
3 576

Карлуш Кейруш: "Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман"

Карлуш Кейруш: "Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман"
Хабарингиз бор эртага Ўзбекистон терма жамоаси "Миллий" стадионида Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ва Маъсуд Шожаилар иштирок этишди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз эртага Ўзбекистон МТЖга қарши ўйинни ташкил эьгани учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Биз ЎФА билан ажойиб ва дўстона муносабатларга эгамиз. ЎФА ҳамиша ўртоқлик учрашуви ташкил қилишни сўраганимизда йўқ демайди. Бундай ижобий ва самимий муносабат учун ташаккур. Биз яхши шаклланган тажрибали футболчилардан ташкил топган кучли жамоага қарши тўп сурамиз. Бу баҳс биз учун расмий мусобақалар учун катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Эктор Купер қўл остида ажойиб футболчилар жамлангани шубҳасиз. Биз Осиё кубогига тайёргарликни бошлаганмиз. Бу баҳсда тажрибали футболчилар билан бирга, Эрон терма жамоасининг эртаси бўлган ёшларга ҳам имконият берамиз.

Масъуд Шожаи: Ўзбекистонда бўлиб турганимиз учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Эртага иккита ажойиб жамоа шиддатли ўйин кўрсатишига ишонаман ва бу буҳс мухлисларда яхши таассурот қолдиради деб ўйлайман.

Карлуш Кейруш: Сардор Азмун жаҳон чемпионатидан сўнг баъзи сабабларга кўра терма жамоани бутунлай эмас балки бир фурсатга тарк этди. Сардор Азмун мендан маслаҳат сўраганида, мен унинг шахсий сабаблари бўлгани учун вақтинча терма жамоага чақирмасликка рози бўлдим. Маълум вақтдан сўнг у муаммоларини ҳал этиб бўлгач яна жамоамиз сафига қайтади. Таъкидлаб ўтишни истардимки, ЖЧдаги иштирок Осиё кубогида ёрдам бермайди. Бунинг учун биз тинимсиз меҳнат қилишимиз, футболчиларнинг иштиёқини оширишимиз шарт ва шундагина бизга чемпионлик насиб қилиши мумкин. Осиё кубогига Жанубий Корея, Япония, Ўзбекистон терма жамоалари ҳам чемпионлик учун ташриф буюришади ва улар билан ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. Биз кўпроқ ишласаккина мақсадга етамиз. Мен шахсий фикримни ошкор этишни кўп ҳам лозим топмайман. Лекин бир фикрни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда ҳам тўғри қарор қабул қилди. Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман.

Масъуд Шожаи: Эрон терма жамоаси сўнгги йилларда Осиёда етакчига айланди. Биз доим буни тасодиф эмаслигини исботлаш учун майдонга тушамиз. Бу расмий мусобақа бўлса ҳам, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам шижоатни пасайтиришга хаққимиз йўқ.

Карлуш Кейруш: Мен Эрон футбол федерацияси билан янги шартнома тузганимиз йўқ. Биз федерация билан оғзаки келишувга эришганмиз. Буни қоғоздагина расмийлаштириш қолган. Эрон терма жамоасида 7 йил ишлашимга сабаб бу футболчилар билан ўзаро ишончдир. Эрон билан ҳар хил натижаларга эришдик. Ижобий ва салбий. Мен футболчиларга қанчалий ишонсам улар ҳам менга шундай ишонч билан жавоб қайтаришади. Эрон терма жамоаси футболчилари машғулот вақтида ҳам ўйин пайтида ҳам майдонга бир хил кучли иштиёқ ва шижоат билан чиқишади.

Масъуд Шожаи: Карлуш Кейруш терма жамоамизга келгач, жамоамизнинг ўйини кучайди ва дунёда мавқеи ошди. Шу сабаб ҳам 7 йилдан бери жамоамизда ишлаб келмоқда. Бунинг учун биз ундан жуда ҳам миннатдормиз. Биз уни бошқа терма жамоага қўйиб юбормаймиз. (кулади)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлуш Кейруш: "Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман"