22:08 / 11.09.2018
3 690

Купернинг биринчи мағлубияти. Ўзбекистон - Эрон 0:1

Купернинг биринчи мағлубияти. Ўзбекистон - Эрон 0:1
Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Миллий" стадионида Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

Форсларнинг устунлигида ўтган баҳсда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Хусусан, ўйиннинг 67-дақиқасида Эрон вакили Гулизода ҳимоячиларимизни осонлик билан алдаб Меҳди Торабига тўпни етказди. У эса тўпни шунчаки дарвозага тўғрилаб қўйди.

Қайд этиш лозим, вакилларимиз Эронга қарши ўтказилган кетма-кет 5-ўйинда форсларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишмаяпти.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Эрон 0:1
Гол:
Меҳди Тораби 67, - 0:1.

Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 19.Виталий Денисов (29.Владимир Козак, 72), 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов (17.Санжар Турсунов, 46), 10.Марат Бикмаев (6.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 27.Сардор Рашидов (18.Сардор Собирхўжаев, 56), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Игорь Сергеев, 46)
Захира: 30.Санжар Қувватов, 3.Егор Кримец, 2.Акмал Шораҳмедов, 26.Санъат Шихов, 28.Иван Нагаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 15.Сардор Мирзаев,

Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Ҳуссайни (15.Пежман Мунтазори, 62), 2.Вурия Ғофури (28.Содиқ Муҳаррами, 46), 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи (7.Масъуд Шожайи, 69), 9.Омид Иброҳими, 21.Ашкан Дежага (13.Саман Ғоддос, 46), 27.Али Голизода, 18.Али Ризо Жаҳонбахш (17.Меҳди Тареми, 46), 10.Карим Ансарифард (16.Меҳди Тораби, 64)
Захира: 1.Алиризо Бейранванд, 12.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 3.Эҳсон Хожсафи, 29.Армин Суҳробиан, 14.Али Карими, 11.Воҳид Амири

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Купернинг биринчи мағлубияти. Ўзбекистон - Эрон 0:1