
Москванинг “Спартак” клубига ўтиши айтилаётган англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри Россия визасини қўлга киритди.
Бироқ, берилган маълумотларга кўра 37 ёшли футболчи ва рус клуби ўртасидаги музокаралар ҳамон давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Терри “Спартак” билан “1+1” кўринишидаги шартнома имзолаши ва йилига 2 миллион евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.
Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Террининг "Астон Вилла" клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар чоп этилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар