“Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 23-тури доирасида кечган “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун очиқ ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугунги режамиз асосан ҳимояга эътибор қилиб, қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган вазият ҳам қарши ҳужум меваси эди. Сўнгги дақиқаларда Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандик. Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша ўйинларимиз очиқ ва қизиқарли бўлади. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади. Менимча ўйин мухлисларга манзур бўлди", - дейди мутахассис.
Манба: www.fcnasaf.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик"

Рўзиқул Бердиев “Нефтчи” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди

Бахтиёр Ашурматов: «Насаф» ҳам яхши ўйин кўрсатди

Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"