Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатди (видео)

  • 14 сентябрь 2018, 15:12
  • 1 576
  • Спорт
  • Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатди (видео)
    Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши UFC чемпионати камари учун жангга қандай тайёргарлик кўраётгани тасвирланган роликни эълон қилди.

    Макгрегор инстаграмдаги ўз саҳифасида машғулотлардан видеони эълон қилди ва жангга ўзининг тайёргарлиги дастурини қисман кўрсатди. Видеода ирландиялик партерда, қўлда ва спаррингларда ишлаётгани тасвирланган.

    Нурмагомедов – Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда ташкил этилади. Нурмагомедов учун бу жанг апрель ойида америкалик Эл Яквинта устидан қозонилган ғалабадан сўнг қўлга киритилган чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган биринчи беллашувга айланади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиққанди.

    Фикрлар

    » » Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатди (видео)