Суперлиганинг ҳал қилувчи палласи бошланди. Иккинчи давра 23-турда «Локомотив» футболчилари сафарда «Металлург» меҳмони бўлишди. Учрашув меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.
Ўйиннинг илк дақиқаларидан жамоалар ҳужумга зўр беришди ва ҳатто Зоҳид Абдуллаев бирга-бир вазиятга чиқиб ҳисобни 6-дақиқада очиши мумкин эди. Рашидовнинг жарима тўплари бугун наф бермади. 31-дақиқада Зотеевнинг пасидан кейин Икром Алибоев боши билан зарба йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда эса Тўхтахўжаев бош дарвозани ишғол эта олмади. Ҳар икки томон яхши вазиятларга эга бўлди, бироқ ўйинда бошқа гол киритилмади.
Суперлига 23-тур
«Металлург» – «Локомотив» 0:1
Гол: Икром Алибоев 31, - 0:1 (Олег Зотеев).
«Металлург»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Аббос Отахонов, 8.Шаҳзод Шайманов (77.Муҳаммад Исаев, 57), 9.Забихулло Ўринбоев, 14.Аброр Тошқўзиев (11.Муҳаммаджон Султонов, 72), 15.Зоҳид Абдуллаев, 28.Станислав Андреев, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбар Исматуллаев, 87.Баҳодир Пардаев, 90.Зафар Тўраев.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 55.Анзур Исмоилов, 5.Кахи Махарадзе, 88.Игорь Йелич, 33.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев (15.Сардор Мирзаев, 75), 27.Сардор Рашидов (11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 69).
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Илёсов 11, Олег Зотеев 73, Игнатий Нестеров 89, Сардор Мирзаев 90+2.
Четлатиш: Марат Бикмаев 90+4
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди