
PEPSI Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Миллий” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Муроджон Тошматов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлим дебютида Жавлон Иброҳимов ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.
Шу билан, иккинчи босқичнинг дастлабки тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди.
PEPSI Суперлига, 23-тур
“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 19 Тошматов, 2:0 – 38 Нурматов, 3:0 – 53 Иброҳимов.
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов (Абдулла Абдуллаев, 82), Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 70), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Санжар Қодирқулов, 79), Миржамол Қосимов.
"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Арслонмурод Омонов, Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Роббим Ҳасанов, Миржалол Жумаев, Суҳроб Неъматов (Вадим Чемиртан, 46), Азиз Ибрагимов (Қаҳрамон Баҳодиров, 58).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар