10:28 / 16.09.2018
3 331

Ла Лига. "Реал" мавсумда илк бор очко йўқотди

Ла Лига. "Реал" мавсумда илк бор очко йўқотди
"Реал Мадрид" Испания чемпионатининг 4-турида "Атлетик Бильбао" майдонига сафар қилди. "Сан Мамес" стадионида кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Муниаин майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқасида эса Иско гол киритиб, якуний ҳисоб дуранг бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" мавсумда илк бор очко йўқотди. Мадридликлар 10 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. "Атлетик Бильбао" эса 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақа жадвалида 12 очко тўплаган "Барселона" пешқадамлик қилмоқда.

Атлетик Бильбао – Реал Мадрид 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар:
1:0 – 32 Муниаин, 1:1 – 63 Иско.

Атлетик – Мендибиль, Йерай Альварес, Берчиче, Де Маркос, Мартинес, Беньят (Микель Рико, 81), Дани Гарсия, Сусаета, Рауль Гарсия, Муниаин (Капа, 54), Иньяки Уильямс (Сан Хосе, 76).
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Марсело, Карвахаль, Варан, Модрич (Иско, 61), Кроос, Асенсио, Себальос (Каземиро, 46), Бэйл (Васкес, 75), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (45), Дани Гарсия (60), Капа (68), Берчиче (72), Беньят (78), Карвахаль (85), Васкес (87), Мендибиль (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" мавсумда илк бор очко йўқотди