Аллегри бугун Роналдунинг гол уришига ишонмоқда

  • Спорт
  • 16-09-2018, 13:25
  • 456
  • Аллегри бугун Роналдунинг гол уришига ишонмоқда
    Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун “Сассуоло”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда ўзининг дебют голини уришини кутмоқда.

    “Роналду ўз устида яхши ишламоқда ва у бугун гол уради деб ўйлайман. Мен ундан ўтган учта турда кўрсатган ўйинидан кўпроқ ёки озроқ нарса кутмаяпман. Бугун у албатта рақиб дарвозасини ишғол қилади”, - дейди тажрибали мутахассис.

    Эслатиб ўтамиз, Роналду А Сериянинг ўтган 3та ўйинида ҳам гол уришни уддалай олмаган эди.

    Маълумот учун, “Ювентус” – “Сассуоло” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

    » » Аллегри бугун Роналдунинг гол уришига ишонмоқда
    Яндекс.Метрика