21:46 / 16.09.2018
3 973

Роналдунинг дубли «Ювентус»га ғалаба олиб келди (видео)

Роналдунинг дубли «Ювентус»га ғалаба олиб келди (видео)
Италия чемпионатининг 4-турида «Ювентус» клуби ўз майдонида «Сассуоло» футболчиларини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйин тақдирини Роналдунинг дубли ҳал қилиб берди.

Биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади, лекин яхши имкониятлар бўлди. Иккинчи бўлимда эса Криштиану Роналду 50 ва 65-дақиқаларда дубль қайд этиб жамоасининг ғалабасини таъминлади. «Сассуоло» сафида эса ягона жавоб голини Хоума Бабакар киритди. Ўйиннинг охирида «Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

Италия чемпионати 4-тур

«Ювентус» – «Сассуоло» 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 50 Роналду, 2:0 – 65 Роналду, 2:1 – 90 Эль-Бабакар.

«Ювентус» – Шченсны, Бенатия, Бонуччи, Алекс Сандро (Куадрадо, 80), Жоау Канселу, Хедира, Джан (Бентанкур, 71), Матюиди, Роналду, Дибала, Манджукич (Дуглас Коста, 61).

«Сассуоло» – Консильи, Марлон, Рожерио (Делль`Орко, 72), Лирола, Феррари, Джуричич (Ди Франческо, 61), Локателли (Эль-Бабакар, 83), Боатенг, Бурабия, Берарди, Данкан.

Огоҳлантиришлар: Джуричич (23), Берарди (26), Жоау Канселу (32), Бурабия (40), Алекс Сандро (60), Дуглас Коста (90).
Четлатиш: Дуглас Коста (90).
[media=https://www.youtube.com/watch?v=XbSoMR74BEI]

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг дубли «Ювентус»га ғалаба олиб келди (видео)