06:00 / 19.09.2018
3 403

«Барселона» ўзида «ПСВ»га 4 та гол урди. Мессидан хет-трик!

«Барселона» ўзида «ПСВ»га 4 та гол урди. Мессидан хет-трик!
Европа Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Барселона» – «ПСВ» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. 31-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасини моҳирлик билан ижро этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

74-дақиқада Усмон Дембеле иккита ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозани аниқ нишонга олди. Орадан кўп ўтмай Иван Ракитич жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда пайдо бўлган Месси тўпни дарвоза томон буриб юбориб дублини нишонлади.

79-дақиқада Самуэль Умтити эйндховенликлар вакили Ирвинг Лосанога нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдони тарк этди.

Ўйин тугаши арафасида Луис Суарес тўпни жарима майдонига ташлаб берди, тўпни қабул қилиб олган Месси уни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди ва хет-трик қайд этди.

Шу тариқа, «Барселона» мусобақани йирик ғалаба билан бошлади.

ЕЧЛ, 1-тур

Барселона (Испания) – ПСВ (Голландия) 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар:
1:0 – 31 Месси, 2:0 – 74 Дембеле, 3:0 – 77 Месси, 4:0 – 87 Месси.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Умтити, Ракитич (Видаль, 85), Бускетс, Коутиньо (Лангле, 81), Дембеле (Артур, 83), Месси, Суарес.

ПСВ – Зут, Швааб, Тасенде, Думфрис, Виргевер (Изима-Мирен, 66), Хендрикс, Перейро, Лосано, Росарио (Гутьеррес, 82), Бергвейн (Мален, 78), де Йонг.

Огоҳлантиришлар: Виргевер (30), Умтити (55), де Йонг (57).
Четлатиш: Умтити (79).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ўзида «ПСВ»га 4 та гол урди. Мессидан хет-трик!