23:13 / 19.09.2018
3 277

«АГМК» қўшимча бўлимларда «Машъал»ни мағлуб этиб, сўнгги ярим финалчига айланди

«АГМК» қўшимча бўлимларда «Машъал»ни мағлуб этиб, сўнгги ярим финалчига айланди
Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “АГМК” – “Машъал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги “ОКМК” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг биринчи бўлимида икки жамоа ҳам жуда суст ҳаракат қилди ва ўз-ўзидан бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди.

56-дақиқада муборакликлар вакили Ҳумоюн Муртазоев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг мезбонлар анча жонданишди ва рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли ҳужумлар ташкил қилинди.

Бу ҳужумлар 78–дақиқага келиб ўз самарасини берди. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар жарима майдони ичида палапартишлик юзага келди, бундан унумли фойдаланган Камолиддин Мурзоев яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинадиган бўлди.

Қўшимча бўлимларда устунлик олмалиқликлар томонида бўлди ва бу тўртинчи бўлимда ўз самарасини берди. Кетма-кет ҳужумларга Владимир Бубанья кучли зарбаси билан якун ясади. Учрашув якунида Жасур Ҳасанов рақиб дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб бўш дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, АГМК сўнгги ярим финалчига айланди. Унгача "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари кейинги босқич масаласини ҳал қилишганди.

Ўзбекистон Кубоги
¼ финал

“АГМК” – “Машъал” 3:1 (0:0, 1:1, 0:0, 2:0)

Голлар:
0:1 – 56 Муртазаев, 1:1 – 78 Мурзоев, 2:1 – 111 Бубанья, 3:1 – 120+2 Ҳасанов.

АГМК: Роман Абдулов, Азамат Исроилов (Ойбек Қиличев, 75) Музаффар Музаффаров, Шохназар Норбеков (Зафар Полвонов, 56), Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасано, 52), Владимир Бубанья, Камолиддин Мурзоев (Жавлон Гусейнов, 87), Владислав Касминин, Йован Жокич, Алишер Саматов.

"Машъал": Раҳимжон Давронов, Сардор Раҳмонов, Шохжаҳон Қиличев, Сардор Абдураимов, Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 65), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Искандар Шойқулов (Ҳусниддин Алиқулов, 82), Акром Баҳриддинов (Санжар Риҳсибоев, 86), Сирожиддин Қўзиев (Аҳроржон Иноятов, 76).

Огоҳлантиришлар: Абдураимов 54, Саматов 90+3.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «АГМК» қўшимча бўлимларда «Машъал»ни мағлуб этиб, сўнгги ярим финалчига айланди